Жорий йилнинг 18-сентябрь куни Низомий номидаги ТДПУ академик лицейида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда Республика Меҳр-мурувват фонди раиси ўринбосари Норбоев Абдували Овлақулович, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети “Тарих” факультети “Маънавият асослари ва ҳуқуқий таълим” кафедраси доценти фалсафа фанлар номзоди Ходжаева Дилором Юнусовна, “Маънавият асослари ва ҳуқуқий таълим” кафедраси доценти Нигманова Умида Бахрамовна, академик лицей ўқитувчилари, гуруҳ раҳбарлари ва 2- босқич ўқувчилари қатнашди.
Семинарни академик лицей директорининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Н.Р.Юлдашева кириш сўзи билан очиб берди ва тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар билан таништирди.
Шундан кейин сўз Меҳр-мурувват фонди раис ўринбосари Норбоев Абдували Овлақуловичга берилди. У “Жаҳолатга қарши курашган мутафаккирларимиз” мавзусида ўқувчи-ёшларга маъруза қилди ва фонд томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда мавзу асосида тайёрланган китобларнинг тақдимотини ўтказди. Ушбу китоблар академик лицей кутубхонасига тақдим этилди.
Шундан кейин Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети “Тарих” факультети “Маънавият асослари ва ҳуқуқий таълим” кафедраси доцентлари фалсафа фанлар номзоди Ходжаева Дилором Юнусовна “Жаҳолатга қарши маънавият ғояси” ва Нигманова Умида Бахрамовна “Жаҳолатга қарши курашишда аждодлар маънавий-маърифий меросининг ўрни” мавзусида батафсил тушунча берди, ўқувчи-ёшлар учун тайёрланган слайдлар намойиш этилди. Семинар сўнгида ўқувчилар ўзларини қизиктирган саволларига батафсил жавоб олдилар.