Халқаро ҳамкорлик
2022 йилнинг 6 апрел куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети академик лицейига Россия Федерациясининг Казан Федерал Университети Халқаро алоқалар институти делегацияси ташриф буюрди. Делегация таркибида Казан федерал университети Халқаро алоқалар институти директори Р.Р.Хайрутдинов, директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари Р.М.Валеев, тарих фанлари ва жаҳон маданий мероси олий мактаби декани, Археология институти директори А.Г.Ситдиков, Халқаро ишлар бўйича директор ўринбосари А.М.Имамутдинова, Археология ва умумий тарих кафедраси доценти Е.Е.Воробьевалар иштирок этди. Ташриф давомида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети академик лицейида Казан Федерал Университетининг ихтисослаштирилган синфлари фаолиятини ташкил…