Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети академик лицейида Ўзбекистон халқ шоири Мухаммад Юсуфнинг таваллуд кунига бағишланган маданий – тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда ёш ижодкор, “Ёшлик ” журналининг мухаррири, Зульфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Тураева Маъмура иштирок этиб шоирнинг ижодий йўли тўғрисида ўқувчиларга гапириб ўтди. Тадбир қизиқарли ва сермазмун бўлди. Тадбир иштирокчилари Мухаммад Юсуфнинг хаёти ва ижоди билан танишдилар.



